ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН (2023-йил 17-май) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан ўтказилган янги тадқиқотга кўра, сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларнинг жорий этилиши натижасида 2025-йилга бориб Ўзбекистон саноатининг иккита асосий соҳасида 430 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши мумкин. Бироқ, тадқиқотда айтилишича, бунга фақат  мамлакат томонидан қўллаб-қувватловчи сиёсатнинг жорий этилиши ва кўникмалар ва билимларга сармоя қилиниши натижасида эришиш мумкин бўлади. 

Тўртинчи саноат инқилоби (4IR) технологияларидан фойдаланиш 2025 йилга бориб Ўзбекистоннинг сезиларли ўсиш потенциалига эга бўлган тўқимачилик ва тикувчилик саноатида  100 000 та янги иш ўринларини, шунингдек мамлакатдаги энг йирик иш берувчиларидан бирига айланган қурилиш соҳасида 334 000 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 

Таҳлил Озарбайжон, Покистон ва Ўзбекистонда янги технологиялар томонидан яратилаётган ва сиқиб чиқарилаётган иш ўринларининг потенциал таъсирини баҳоловчи Марказий ва Ғарбий Осиёнинг тез ўсаётган соҳаларида кўникмаларни ошириш орқали Тўртинчи саноат инқилобидан фойдаланиш деб номланган ОТБнинг янги тадқиқотига асосланган.

“Ўзбекистон ўз фирмалари ва ишчи кучини рақамли келажак сари ундаш учун кўплаб қўллаб-қувватловчи чораларни кўрган бўлса-да, ҳозирги вақтда келишилган умумий 4IR йўл харитасини ишлаб чиқиш вақти келди”, деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. “Ўзбекистонга ҳар бир соҳада илғор технологиялар қандай татбиқ этилишини назарда тутувчи ҳаракатлар режаси, манфаатдор тарафлар ўртасида кўпроқ мувофиқлаштириш ва 4IRга тайёр ва саноат трансформациясини қўллаб-қувватлай оладиган ишчи кучини яратиш бўйича узоқ муддатли режалаштириш зарур”.

Тадқиқот ўсиш, бандлик ва тўртинчи саноат инқилобига (4IR) жиддий таъсир этадиган Ўзбекистондаги икки сектордаги иш берувчиларни сўров қилиш асосида амалга оширилган. Сўров онлайн иш ўринлари портали маълумотларини таҳлил қилиш ва таълим муассасаларининг 4IRга тайёрлигини баҳолаш учун алоҳида ўтказилган сўров билан тўлдирилади.

Иш ўринлари яратилишининг соф кўрсаткичларини ҳисоблаш учун тадқиқотда автоматлаштириш натижасида сиқиб чиқарилган иш ўринлари сонини ва 4IR технологияларидан фойдаланишга потенциал ўтиш натижасида даромад ва унумдорлик ортиши ҳисобига яратилган янги иш ўринлари сонини баҳолаш моделидан фойдаланилган. Тегишли сиёсат қўлланилган тақдирда ва профессионал кўникмаларга сармоя қилинган тақдирда яратиладиган янги иш ўринлари сони йўқотилган иш ўринлари сонидан кўпроқ бўлади.

Сўровда қатнашган фирмаларнинг аксарияти 2025-йилгача 4IR технологияларини бир қатор функцияларга татбиқ этишга қизиқиш билдирди. Тўқимачилик ва тикувчилик компанияларининг таҳминларига кўра 4IR технологияларини жорий этиш 2020-2025 йиллар оралиғида меҳнат унумдорлигини 68 фоизга оширади, ва қурилиш фирмалари ўз навбатида худди шу даврда 60 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ишчи кучининг қарийб 80 фоизини иш билан банд қилган кичик ва ўрта корхоналар 4IR технологияларини жорий қилишда ресурс ва ишчи кучининг жиддий етишмовчилигига дуч келиши мумкин. У кичик ва ўрта корхоналар учун 4IRга йўналтирилган бепул ёки субсидияланган консалтинг дастурларини, шунингдек, ишчилар учун иш жойида компания ичида ва ташқи хизмат кўрсатувчилар орқали ўқитишни тавсия қилади ва бу кичик ва ўрта корхоналар учун муайян ресурслар етишмовчилиги масаласини ҳал қилишга ёрдам беради.

Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистондаги таълим муассасаларининг 56 фоизи ўқув жараёнида ўз-ўзини ўқитишнинг онлайн модулларидан, ва фақат учдан бир қисми виртуал ёки тўлдирилган реалликдан фойдаланади. 

“Иш кучининг 4IRга тайёрлигини ошириш учун ишчиларни янада самаралироқ ўқитиш ва битирувчиларни рақамли трансформацияга дучор бўлган касбларга яхшироқ тайёрлаш имконини берувчи кенгайтирилган ва виртуал реаллик каби инновацион технологияларни жорий этиш муҳимдир”, деди ОТБнинг Таълим бўйича бош мутахассиси Шанти Джаганнатан. 

Ижтимоий-маданий меъёрларни енгиб ўтиш ва аёл ишчилар 4IR томонидан яратилган юқори малакали ва юқори маошли техник ишлардан узоқ муддатда фойда олишларини таъминлаш учун тадқиқот аёллар учун мақсадли дастурларни ишлаб чиқишни тавсия қилади. 

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади. ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

Media Contact