fbpx ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ҲУДУДИЙ СЕМИНАРДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ | Asian Development Bank

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ҲУДУДИЙ СЕМИНАРДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

News from Country Offices | 16 April 2019

ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН (2019 йил 16 апрел) — Марказий ва Ғарбий Осиё 10 мамлакатидан келган 60-дан ортиқ вакиллар 2-кунлик семинар давомида ҳудудда гендер тенглигини таъминлаш жараёнини тезлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур семинарда ОТБ томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда ва бошқа шу каби лойиҳаларда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва гендер тенглигини таъминлаш йўллари асосий мавзу бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Танзила Нарбаеванинг айтишича, “Мазкур анжуман бизнинг мижоз ва ҳамкорларимизни бирлаштириш, фикрлар алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун жуда қулай имконият бўлиб хизмат қилди”.

ОТБ Вице-президенти Шисинь Ченнинг таъкидлашича, Марказий Осие ҳудудида катта ютуқларга эришилганига қарамай, аёллар учун гендер тенглигига ҳали тўлиқ эришилгани йўқ ва аёлларнинг оммавий ва хусусий соҳалардаги иштироки ҳанузгача суст бўлиб келмоқда.

Жаноб Ченнинг айтишича, “Марказий ва Ғарбий Осиёда гендер тенглигини таъминлаш сари саёҳат осон бўлмайди. Шундай экан,  ОТБ бу йуналишдаги фаолиятини давом эттиради.

Унинг айтишича, 2018 йилда ОТБ томонидан Марказий Осиё ҳудудда амалга оширилган лойиҳалнинг 57%-да гендер компоненти мавжуд бўлди ва бу 2009 йилдаги 28%-га нисбатан катта силжиш бўлиб ҳисобланади. У Ўзбекистон Ҳукуматининг гендер тенглиги борасидаги сай-ҳаракатларини ва Барқарор ривожланиш мақсадлари борасидаги ютуқларини ижобий баҳолади.

Жаноб Ченнинг айтишича, “Хозирги вақтда Ўзбекистонда аёллар кўпроқ имкониятларга эга ва кундан-кунга уларнинг асосий ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда”. Шундай экан, у ҳудудда гендер тенглигини ошириш масаласи кўпроқ қонунларда ўз аксини топиши лозимлигини тавсия этди.

ОТБ ўз операцияларида гендер масалаларини акс этишга содиқдир. 1982 йилдан буён ОТБ аёлларни ўз фаолиятининг энг долзарб соҳаларига жалб қилиш сиёсатини юритиб келмоқда. Шундан буён мазкур сиёсат ривожланиб, Осиё ва Тинч Океани ҳудудидаги асосий ўзгаришларни акс этмоқда. Олдинги йилда қабул қилинган ОТБ-нинг янги корпоратив сиёсати – “2030-йилгача бўлган ривожланиш стратегияси”да банкнинг асосий етти операцион фаолияти йўналишларидан бири сифатида гендер соҳасида тенгликни таъминлаш белгиланди.

Ўзбекистон ОТБ-га 1995 йилда аъзо бўлган вақтдан бошлаб унга жами 7.4 миллиард АҚШ долларилик 70-та карз тақдим этилган бўлиб, шулар жумласига хусусий сектор соҳасидаги жами 225 миллион АҚШ доллари миқдоридаги икки қарз киради. Шунингдек, ОТБ 6 миллион АҚШ доллари миқдорида капиталга қўйиш, 218 миллион АҚШ доллари миқдорида кафолатлар ва 87.3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни техник ёрдам грантлари сифатида тақдим этган. 2018 йилда ОТБ жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бешта қарз тақдим этган бўлиб, бу маблағлар электр энергиясини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, дастлабки тиббий-санитария ёрдами хизматларини яхшилашга, боғдорчилик фермерлари ва корхоналари учун молия  олиш имкониятини яхшилашга, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга ва мамлакатда иқтисодий бошқарувни такоминлаштиришга қаратилган.

ОТБ-нинг мақсади бўлиб Осиё ва Тинч Океани ҳудудида тенгликни ва барқарорликни таъминлаш ва кескин  қашшоқликга қарши кураш ҳисобланади.  У 1966-йилда ташкил этилган бўлиб, унинг акционерлари бўлиб 68 аъзо-мамлакат ҳисобланади, булардан 49-таси ҳудуд мамлакатларидир. 2018 йилда ОТБ томонидан ажратилган жами маблағлар миқдори 35.82 миллиард АҚШ долларига етиб, бундан 14  миллиард АҚШ доллари биргаликда молиялаштириш асосида тақдим этилган.