ОТБ кўмагида Ўзбекистоннинг учта вилоятида 1,4 миллион дона ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилди. Шунингдек, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази қурилди.

Аққли ҳисоблагичлар энергия самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Улар электр энергия сарфини аниқ ўлчайди ва реал вақт тизимида коммунал ташкилот ва истеъмолчиларга маълумот беради. Ҳисобни чиқариш автоматлаштирилган ва истеъмолчилар электр энергияси учун олдиндан тўлайдилар. Истеъмолчилар энергия сарфини ақлли ҳисоблагич дисплейида кўришлари мумкин. Бу уларни бюджетни тўғри режалаштиришга ундайди.

Ақлли ҳисоблагичларнинг ишлатилиши коммунал ташкилотнинг тижорат йўқотишларини сезиларли даражада камайтиради ва уларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди. Шунингдек, ташкилотга электр энергияни узатиш ва тарқатиш йўқотишларини янада камайтиришга сармоя киритишда ёрдам беради. Бу электр энергиясини тежашга ёрдам беради.

Ўз ўрнида бу электр энергиясини ишлаб чиқариш учун асосан қазиб олинадиган ёқилғига таянадиган Ўзбекистон учун углерод чиқиндиларининг камайиб боришини англатади.

Transcript

Бу кичик қурилма электр энергиясидан фойдаланиш усулини ўзгартиришга ёрдам беради.

Бу электр сарфини аниқ ўлчайдиган ва кўрсатадиган ақлли ҳисоблагич.

Интеллектуал ўлчов тизими комунал ташкилотларга мижозларга яхшироқ хизмат кўрсатишга ёрдам беради.

Унинг афзалликлари эса Ўзбекистонда яққол кўриниб турибди 

35 миллион аҳолига эга Ўзбекистон деярли бутунлай электрлаштирилган.

Аммо кўп вақт давомида электр энергияси истеъмоли узоқ 1960 йилларда ўрнатилган электромеханик ҳисоблагичлар билан ўлчанар эди.

Бу ҳисоблагичлар ишончсиз ва уларнинг бузилиши жуда осон эди.

Коммунал хизматлар ходимлари ҳисоблагичларни ўқиш учун ҳар бир уйга ташриф буюришлари керак эди ва кўпинча уларнининг ҳисоблари нотўғри бўлар эди.

ОТБ кўмагида Ўзбекистоннинг учта вилоятида 1,4 миллион дона ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилди. Шунингдек, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази қурилди.

ОТБ лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг, ҳукумат қолган ҳудудлардаги барча уй хўжаликлари ва паст кучланишли истеъмолчиларни ақлли ҳисоблагичларга уламоқда.

Илхом Шодиметов
«Худудий электр тармоқлари» АЖ
АСКУЭ тизимини жорий килиш бойича
Гурух рахбари

«Бу дата центр ва акилли счётчикларни орнатиб болингандан кейин авзаллик томонлари Узбекистонда ойдин болиб коринди. Аник хисоб китоб тизими жорий етилди. Биллинг тизимида шундан бир жараён борки, онлайн режимда толидиган боса, бу хисоб китовлари 10-15 секунд жараёнида амалга оширилади. Ва хозирги кунда дебиторлик карзлардан юиз озод болдик

Хўш у қандай ишлайди?»

Ақлли ҳисоблагичлар энергия сарфини аниқ ўлчайди ва реал вақт тизимида коммунал ташкилот ва истеъмолчиларга маълумот беради.

Ҳисобни чиқариш автоматлаштирилган ва истеъмолчилар электр энергияси учун олдиндан тўлайдилар.

Истеъмолчилар энергия сарфини ақлли ҳисоблагич дисплейида кўришлари мумкин.

Бу уларни бюджетни тўғри режалаштиришга ундайди.

Минаввар Умарова

Жиззах вилоятида яшовчи

Ўзбекистон

«Биз олдиндан тўлаймиз, шунинг учун ҳар ой электр энергияси учун белгиланган бюджетга эгамиз. Агар биз олдиндан тулаган электр энергия ҳажми деярли тугаса, бизга СМС-хабар келади. Шу туфайли биз энергиядан фойдаланишга онгли ёндашишни бошладик. Биз энергия тежайдиган анжомлардан фойдаланамиз ва ишлатилмаганда уларни ўчириб қўямиз.»

Ақлли ҳисоблагичларни ўрнатгандан сўнг, эски ҳисоблагичларни ўқиган 6,500 дан ортиқ ходимлар энди хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайдиган бошқа вазифаларни бажаришмоқда.

Эндиликда электр энергияси тўғри ҳисобланмоқда.

Коммунал ташкилотнинг тижорат йўқотишларини сезиларли даражада камайтирилмоқда ва уларнинг молиявий ҳолати яхшиланмоқда.

Шунингдек, ташкилотга электр энергияни узатиш ва тарқатиш йўқотишларини янада камайтиришга сармоя киритишда ёрдам бермоқда.

Бу электр энергиясини тежашга ёрдам беради.

Ўз ўрнида бу электр энергиясини ишлаб чиқариш учун асосан қазиб олинадиган ёқилғига таянадиган Ўзбекистон учун углерод чиқиндиларининг камайиб боришини англатади.

Синди Малвичини
ОТБнинг Ўзбекистондаги
Доимий ваколатхонасини директори

«Париж битими бўйича углерод чиқиндилари борасида ўз мажбуриятларини бажаришни кўзда тутган Ўзбекистон учун энергия самарадорлиги жуда муҳим. Биз энергияни тежашга ёрдам берадиган замонавий, аниқ ва ўғирликдан ҳимояланган ҳисоблагичлардан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз.»

ОТБ кўмагида шунингдек, Тожикистоннинг еттита шаҳрида 370 минг дона смарт ҳисоблагич ўрнатилмоқда

Бу эса ҳудуднинг энергетика соҳасини яхшилаш ва энергия самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

SHARE THIS PAGE